Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ делегацияси Миллий гвардия қўмондони билан учрашди
15.05.2019 13:32,  
88

Жорий 2019 йилнинг 14 май кунида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Миссисипи штатининг губернатори Фил Брайант ҳамда Миссисипи штати Миллий гвардияси генерал Джэнсон Бойлс бошчилигидаги Америка делегацияси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Баходир Ташматов билан учрашди.  Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати Sof.uz'га хабар берди.

Учрашув давомида икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ўрнатиш мақсадида бир қатор масалалар муҳокама қилиниб,  Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан Ўзбекистон халқаро муносабатларда Америка Қўшма Штатларини стратегик ҳамкор сифатида кўриши ҳамда минтақалараро хавфсизликни таъминлашда ўрни юқори эканлиги таъкидланди.

Музокарада келгуси ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим бўғин сифатида хизмат қилувчи Тошкентдаги АҚШ элчихонасининг АҚШ ишлари бўйича ишончли вакили Алан Мельцер ҳам иштирок этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан