Нукусда байроқлар олдида ечиниб, ич кийимда ўзини кўз-кўз қилган ўсмирлар 15 суткага қамалди (видео)

15.05.2019 | Ўзбекистон | 5622

Интернетда ўсмир йигитнинг Нукус марказидаги Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон давлат байроқлари олдида ечиниб, ич кийимда ўзини кўз-кўз қилиб югуриб чиққани тасвирланган видео тарқалди.

«Kruz.uz»нинг ёзишича, воқеа 9 май куни 21:30 лар атрофида юз берган. Бу пайтда майдонда бир қанча одам бўлган.

Маълум бўлишича, жамоат жойларда юриш-туриш қоидасини қасддан менсимасдан ечинган ҳолда видеога тушиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаган йигитлар 1998 йилда туғилган С.Б., 2000 йилда туғилган Н.У. ва Ў.А. бўлган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасини (майда безорилик) қўпол равишда бузганлиги учун йигитларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.