Юридик коллежларга 2019- 2020 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

16.05.2019 | Илм-фан | 4529

Адлия вазири буйруғи билан вазирлик тасарруфидаги юридик коллежларга 2019−2020 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш бўйича қабул квоталари тасдиқланди. Бу ҳақда вазирликнинг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2019−2020 ўқув йили учун вазирликнинг юридик коллежларига тегишли йўналишлар («Давлат хизматлари бўйича юрист», «Кадрлар масалалари бўйича юрист», «Нотариат бўйича юрист», «Адвокатура бўйича юрист», «Ижро иши бўйича юрист», «Шартномавий масалалар бўйича юрист», «Аграр секторда юрист») бўйича республика миқёсида жами 3340 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Шундан:

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари, Тошкент шаҳри юридик коллежларига — 300 нафардан;

Наманган вилояти юридик коллежига — 250 нафар;

Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятлари юридик коллежларига — 210 нафардан;

Андижон, Жиззах, Навоий вилоятларидаги юридик коллежларга эса 180 нафардан ўқувчи қабул қилинади.