Қирғизистон собиқ президентлари дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

16.05.2019 | Жаҳон | 4948

Қирғизистон собиқ президентлари дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков “ҚР президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва тузатишлар киритишни имзолади. Ушбу қонун билан эндиликда Қирғизистонда собиқ президентлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Мазкур қонун Жогоргу Кенеш томонидан жорий йилнинг 4 апрель куни қабул қилинганди.

Қонун ташаббускорлари Жогорку Кенешнинг депутатлари Курманкул Зулушев ва Исхак Масалиев.

Қонун билан собиқ давлат раҳбари президентлик ваколати якунланганидан сўнг ёки лавозимидан четлаштирилганда айрим ҳолатларда жиноий жавобгарлик тортилиши мумкин

Шунингдек, янги қонунга мувофиқ собиқ президентларга сиёсий лавозимларни эгаллаш тақиқланади.