Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда истеъмолга яроқсиз сариёғ сотилаётгани аниқланди
17.05.2019 13:25,  
8

Бош прокуратура матбуот хизмати 23,6 минг кило истеъмолга яроқсиз сариёғ аниқлангани ҳақида хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Учтепа туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Ш. ЯТТ “А.Б”нинг муҳридан фойдаланиб, унинг номидан сохта юк-хатини тайёрлаб, Литва давлатида ишлаб чиқарилган, истеъмол қилиш муддати ўтган жами 550 кг. сариёғни ҳар бир килограммини 56,0 минг сўмдан ҳисоблаб 30,8 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбир жараёнида, Ж.Ш.нинг кўрсатмаси бўйича Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Z-T” МЧЖ омборхонаси кўздан кечирилганда Литва давлатида ишлаб чиқарилган истеъмол қилиш муддати ўтган жами 22 450 кг сариёғ мавжудлиги шунингдек, “I-F” МЧЖ томонидан мазкур омборхонадан 625 кг сариёғ “Ўрикзор” савдо мажмуаси ҳудудида савдога қўйилганлиги аниқланган.

Шунингдек, ўтказилган лаборатория таҳлили натижаларига кўра ушбу сариёғ маҳсулотлари истеъмолчиларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Тадбир якуни бўйича, умумий нархи 1,3 млрд. сўмлик жами 23 625 кг истеъмол қилиш муддати ўтган сариёғ маҳсулотлари олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан