Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбек аёллари қачон Марказий Банк раиси бўлиши мумкин - Кристин Лагард жавоби
17.05.2019 15:11,  
12

Ўзбекистонлик аёллар ҳам МБ раиси лавозимини эгаллашлари мумкин, фақат бунинг учун улардан ўзига бўлган ишонч ва ҳаракат талаб этилади, деди бугун Марказий банкда талабалар билан ташкил этилган учрашувда Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард.

Лагарддан бундай глобал ташкилотга раҳбарлик қилиш қийин эмасми, Ўзбекистон Марказий банки раиси бўлишни хоҳловчи аёллардан нима талаб этилади, дея сўрашди.

"Барча ютуқлар замирида тинимсиз, машаққатли меҳнат ётади. Айниқса, гап аёллар ҳақида борса. Биз, аёллар, қўлимиздан келадиган ишларни кўрсатиш учун ҳаммадан кўп тиришқоқлик кўрсатишимиз, ўз кучимизни ҳар доим исботлашимиз керак бўлади. Яъни ҳар доим ўз олдимизга қўйган мақсадимиз сари интилишимиз, дадил олға қадам ташлашимиз, ҳеч қачон ортга чекинмаслигимиз ва ҳеч қачон агрессив (жаҳлдор) бўлмаслигимиз керак. Негаки, биз эркаклар ва аёллар билан биргаликда битта жамоада ишлашимиз керак бўлади. Агарда сизда ўзингизга нисбатан ишонч бўлса ва ҳаракатчан бўлсангиз, сиз ҳеч кимга таҳдид бўлмайсиз. Сиз куч, ижобий куч бўласиз, ва ўйлайманки, ҳозирда бу ерда ўтирганларнинг айримлари албатта, қачондир МБ раиси бўлади", - деди Лагард.

У шунингдек, ишнинг бахтли бўлишдаги аҳамияти ҳақида ҳам қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, иш ташкилотга интеграллашишга, профессионал жамиятнинг бир бўлагига айланишга ёрдам беради. Ва шу маънода, Лагард фикрича, иш бахтли бўлишда муҳим роль ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Бутунжаҳон банки томонидан ўтказилган "Аёллар, бизнес ва қонун - 2019" тадқиқоти натижаларига кўра, гендер тенгликка эришган мамлакатлар рейтингида 70.6 балл олган. Гватемала ва Конгонинг кўрсаткичи ҳам тахминан шунчани ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан