Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Мактаб ўқитувчисининг ойлигини минг долларга етказмоқчимиз
18.05.2019 15:28,  
84

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти ҳокимлигида ўтказилган фаоллар йиғилиши давомида таълим соҳасидаги муаммоларга ҳам тўхталди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

«Хонободда олтита коллеж кимга керак? Ундан кўра, мактабдаги ўқитувчига 4-5 баробар кўпроқ ойлик берганимизда эди, мактабда тракторни ҳам, компьютерни ҳам ўргатарди.

Битта туманга олтита коллеж. Бунга қанча пул кетди? Албатта, коллеж ҳам керак, лекин битта туманга битта коллеж ҳам етарди. 

Коллежларга аввал ўқитувчиларни тайёрлаш керак эди. Ҳозир эса бор ўқитувчилардан ҳам айрилиб ўтирибмиз. Борини йўқ қилдик. Ишончни йўқотдик», деган Шавкат Мирзиёев.

Президент Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ва бошқа масъуллардан Андижон вилоятидаги касб-ҳунар коллежлари бинолари ва жиҳозларини Халқ таълими вазирлигига ўтказиш бўйича таклифлар беришни сўраган, вилоят ҳудудида пайдо бўлаётган янги уй-жой массивларида мактаблар қуриш, Хонобод шаҳридаги 1-сонли, Жалақудуқ туманидаги 20-сонли мактабда капитал таъмирлаш ишлари амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берган.

«Ҳисоб-китобини менга беринглар. 10 кун давомида вилоят ҳокими билан, оқсоқоллар билан йиғилишиб, Андижонда нима қилсак, мактабнинг, ўқитувчининг обрўйини ошириш мумкинлиги ҳақида ўйланглар. Кейин Андижон тажрибасини республикага қўллаймиз.

Шу кунларга етказса, мактаб ўқитувчисининг ойлигини минг долларга етказмоқчимиз.

Нима учун шунча йил давомида бизда йўлдан адашганлар пайдо бўлди, турли оқимлар пайдо бўлди? Таълим йўқ эди, билим йўқ эди, мактаб йўқ эди. Деворлар бор эди.

Бу соҳада муаммоларимиз кўп. Шароитимиз оғир. Ўқитувчи - жамиятнинг пойдевори», дея президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан