Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги кучаймоқда

18.05.2019 | Жаҳон | 6742

Туркманистонда озиқ-овқат тақчиллиги бошлангани айтилаëтган бир пайтда¸ мамлакат президенти Туркманистоннинг буғдой экспорт қилувчи давлатга айлангани ҳақида баëнот қилди. “Олтин аср” нашрининг ëзишича¸ президент Гурбангули Бердимуҳаммедов 15 май куни ҳукумат мажлисида мамлакатда буғдойдан рекорд ҳосил олингани ҳақида гапирган.

Бердимуҳаммедов шунингдек мамлакатда озиқ-овқат мўл-кўлчилиги учун кенг кўламли чоралар кўрилганини ҳам билдирган.

Туркман президентининг бу баëнотлари билан айни пайтда мамлакат бўйлаб аҳолига асосий озиқ-овқат маҳсулотларини карточка тизимида тарқатиш жорий этилди.

Озиқ-овқат тақчиллиги ортидан бу маҳсулотлар нархи кескин кўтарилиб кетган ва ҳукумат нон¸ ун¸ ўсимлик ëғи ва тухумни жон бошига қараб тарқатишга ўтди. Хабарларга кўра¸ ҳукумат оила бошига бир ойда 50 килограмм ун бериш тартибини жорий қилган.

Туркманистон бозорларида бир қоп ун нархи¸ айтилишича 60 доллар атрофида ва бу ҳукумат дўконларида тарқатилаëтган ундан тўрт баравар қимматдир.