Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда барча йирик қидирув сайтлари блоклaнди
22.05.2019 11:56,  
8

Тожикистон душанба кунидан бошлаб барча йирик қидирув сайтларга кириш имкони чеклади. Буни РИА Новостига мамлакатда фаолият кўрсатувчи телекоммуниция компаниялар тасдиқлади.

“Ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб қидирув сайтларни блокировка қилиш ҳақида қарорни қабул қилди”, - деб маълум қилинди Tcell, "Билайн" ва "Мегафон" компанияларда.

Президент матбуот хизматида ҳукумат томонидан бундай қарор ёки фармойиш қабул қилинмаганини маълум қилинди. Ваколатли бўлган идора - Алоқа хизмати эса изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни Душанбе яқинидаги Вахдат шаҳрида қаттиқ тартибли колонияда маҳбуслар исён кўтарди. Бунинг оқибатида уч нафар қўриқчи ва 29 нафар маҳбус ўлдирилди. Колонияда жами 1500 маҳбус бўлган.

Исён бартараф этилди, колония иш тартиби тикланди, исёнда иштирок этган 35 нафар маҳбус қўлга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан