Ўзбекистон молия вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

22.05.2019 | Иқтисод | 4787

Тимур Ишметов Ўзбекистон молия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади, дея хабар қилади «Газета.uz». 2017 йилдан у Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тимур Ишметов 1979 йилда Тошкентда туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2005 йилда Бирмингем университетининг International Moneyand Banking йўналишида магистратура босқичини, 2007 йилда Тошкент юридик университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Марказий банк иқтисодчиси лавозимидан бошлаган. 2017 йил апрелигача турли лавозимларда фаолият кўрсатди. Жумладан, турли вақтларда МБнинг Монетар операциялар департаменти, Халқаро резервларни бошқариш департаменти, Ички валюта бозоридаги операциялар ва Валюта бошқаруви ва назорати департаментига раҳбарлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Молия вазирининг аввалги биринчи ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров Давлат активларини бошқариш агентлигига раҳбар этиб тайинланган эди.