Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқот: 2100 йилда Лондон, Нью-Йорк, Шанхай сув остида қолиши мумкин
22.05.2019 22:23,  
31

Дунёнинг йирик мегаполислари иқлим ўзгариши оқибатида 2100 йилда сув остида қолиши мумкин. Бу борада ўтказилган тадқиқот натижалари АҚШ Фанлар академияси журналида эълон қилинди.

АҚШ ва Британия олимлари денгиз сатҳи кўтарилиши бўйича ўтказган янги тадқиқот ўтказилди. Унга кўра, 2100 йилда Лондон ва Нью-Йорк сув остида қолиши мумкин.

Энг ёмон прогнозларга кўра, атмосферада карбонат ангидрид газлари тўпланиши ҳозирги суръатда сақланиб қолса, яқин 80 йилда глобал ҳаво ҳарорати 5 даражага ошади. Бунинг оқибатида Дунё океани сатҳи 62 дан 238 сантиметргача кўтарилади ва қуруқликнинг 1,79 миллион квадрат километри сувга ғарқ бўлади. Шунча жойда 187 миллион киши яшамоқда.

Глобал исиш оқибатида денгиз сатҳининг ошишида Гренландия музликлари асосий манба вазифасини ўтайди. Олимларнинг фикрича, Антарктиданинг Шарқий ва Ғарбий қисмларида ҳам нотинч ҳолатга ўтиш эҳтимоли бор.

Таҳминларга кўра, қирғоқбўйи ҳудудлари паст текисликлардан иборат Буюк Британия, АҚШ, Европа ва Осиёнинг айрим мамлакатлари катта хавф остида қолмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан