Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат тижорат секторидаги иштирокини камайтиради
23.05.2019 18:09,  
3

Президентнинг 2019 йил 21 майдаги «Давлат корхоналари ва устав капиталида давлат иштирок этаётган тижорат банкларини реструктуризация ва ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида тижорат секторидаги давлат иштирокининг камайиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Жорий ҳолатни ўрганиш шуни кўрсатдики, давлат иштирокидаги корхоналар ва банклар ишидаги асосий муаммолар паст рентабеллик, баъзан сезиларли зарар кўриш. Бунга сабаб — ресурсларга харажатларнинг ортиб бораётганлиги ҳамда ўзлари ишлаб чиқараётган товарлар ва кўрсатаётган хизматларнинг нархлари ва тарифларини тартибга солиш механизмлари такомиллашмаганлиги. Бундай субъектлардаги бошқарув тузилмаси улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун реал стимулларга эга эмас, дея қайд этилади ҳужжатда.

Вазиятни ўнглаш учун Молия вазирлиги давлат иштирокидаги корхоналар ва банкларни реструктуризация ва ислоҳ қилишни мувофиқлаштирувчи этиб белгиланди. Шу муносабат билан идорага қўшимча функциялар юклатилди, уларнинг бир қисми Марказий банк, Давлат активларини бошқариш агентлиги, бошқа давлат органлари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади.

Шунингдек, вазирлик тузилмаси ҳам ўзгарди, жумладан, қуйидагилар ташкил этилди:

Тариф сиёсати ва давлат корхоналариии ислоҳ қилиш бош бошқармаси (Саноатнинг базавий тармоқлари, ёқилғи-энергетика мажмуи ва геологияни ривожлантириш молияси ва тарифни тартибга солиш бош бошқармаси негизида);

Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишии мувофиқлаштириш бошқармаси.

Ҳужжат билан назарда тутилган вазифалар қисмида Давлат активларини бошқариш агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибиятига бириктирилди. Бироқ илгаригидек бевосита президент ва бош вазирга бўйсунади ва ҳисобот беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан