Қабристон сабабли тожик-қирғиз чегарасида низо чиқди

23.05.2019 | Жаҳон | 5976

Тожикистон чегара қўшинлари бош бошқараси томонидан юз берган низо юзасидан изоҳ берди. 

Ҳодиса 22 май куни Қирғизистон Баткент вилояти Қора-Бак қишлоғидаги Эски Мозор ҳудудида содир бўлди.

Хабарларга кўра, маҳаллий аҳоли вафот этган фуқарони дафт этиш учун қабристонга ўтишган. Қабристонда тожик чегарачилари пайдо бўлганда, улар орасида жанжал юз беради. Қирғизистонликлар тожик чегарачилари қабристон ҳудудидан кетишини талаб қилди.

Шунда, чегарачилар осмонга қарата огоҳлантиш ўқини узади.  

Тожикистон чегара қўшинлари маълумотларига кўра, можарони қирғизистонликлар келтириб чиқаришди: 200 яқин қирғизистонликлар Тожикистон ҳудудига кириб, 700 метр ичкарига ўтишди.

Тожикистон чегара хизмати таъкидлашича, қабристон Тожикистон ҳудудида жойлашган.

“Тожикистоннинг қўриқланадиган ҳудудига қирғизистонликларни ноқонуний киришини олдини олиш мақсадида” огоҳлантириш ўқ отиш амалга оширилган.

Эски Мозор участкасидаги қабристон Тожикистон давлат чегарасининг шартли чизиғидан 150 метр масофада жойлашган. Маҳаллий участка рўйхатга олинмаган, бироқ аслида қирғизистонликлар томонидан фойдаланилган.

Вазият чегаралар назорати остига олинган. Қишлоқ аҳолиси билан тушунтириш ишлари олиб борилди.