Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй ўз истеъфоси ҳақида эълон қилди, деб хабар берди Reuters.
Маълумотларга кўра, Мэй 7 июнь куни Консерватив партия раҳбари лавозимини тарк этади.
"Мэй ўзининг бу қарорини ЕИнинг Brexit бўйича тақдим этган янгиланган келишувидан норози бўлган партиядошлари, шу жумладан, вазирлар маҳкамаси аъзолари қистови билан эълон қилган", - дейилади хабарда.
Бу Мэй мамлакат бош вазирлиги лавозимини ҳам тарк этиши кераклигини англатади.
Аммо 7 июнь куни кетиши кутилаётган Мэй июнь бошида Буюк Британияга давлат ташрифини амалга ошириши режалаштирилган АҚШ президенти Дональд Трампни тўлақонли бош вазир сифатида қабул қилиши мумкин.