Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухорода ўғриликка қўл урган 8-синфда ўқийдиган қиз устидан ҳукм ўқилди
24.05.2019 15:15,  
46

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Шофиркон туман суди биносида 8-синфда ўқийдиган қизга нисбатан, қилган ўғирлик жинояти сабаб ҳукм ўқилди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди раиси Жамолбек Жуманиёзов «Газета.uz"га маълум қилди.

Вояга етмаган Ш. Нормуродова (исм-шарифлар ўзгартирилган), 2017 йил 30 июль куни тахминан соат 9−40 ларда Бухоро шаҳар «Пиридастгир» кўчасида жойлашган «BAZAR» номли кийим кечаклар сотиладиган дўконга мижоз сифатида кириб, у ерда сотувчи бўлиб ишлайдиган З. Тиловованинг савдо ишлари билан банд бўлганидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган баҳоси 1 000 000 сўмлик «Samsung Galaxy Grand Prime» русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Суд мажлисида қонуний вакили ва адвокати иштирокида сўроқ қилинган вояга етмаган судланувчи Ш. Нормуродова айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, 2017 йил тахминан июль ойининг охирларида онаси Ф. Нормуродова билан тортишиб уйидан чиққанини ва автовокзалдан машинага миниб Фарғона шаҳридан Бухоро шаҳрига келган. Бухорога келганида ёнида пул қолмаганлиги сабабли бирор кишини алдаб пулини олишни режалаштириб, Бухоро шаҳридаги «BAZAR» номли кийим кечаклар сотиладиган дўконга киради. У ерда кейинчалик исмини билган Зилола исмли қизи савдо қилаётганлигини кўриб, уни ўзи ҳам сотиладиган нарсаларни томоша қила бошлайди. Зилоладан ушбу нарсаларни нархини сўраб, турмуш ўртоғи билан янги уй сотиб олганлигини, турмуш ўртоғи ҳарбий қисмда ишлашини, фарзандларига кийим-кечак олиши кераклигини, турмуш ўртоғи маош олганидан кейин пулини беришини, хозирда ўзини тилла тақинчоқларини гаров сифатида қолдиришини айтган.

Зилола унинг гапларига ишониб рози бўлган. Сўнг у 2 дона аёллар ласинкаси, 3 жуфт аёллар туфлиси, 6 дона аёллар ички кийими, 3 дона аёллар куйлаги, 1 дона болалар учун майка-шортик, 1 дона аёллар кофтаси, 1 дона аёллар юбкаси, 6 дона катта сочиқ, 6 дона кичик сочиқ, 2 дона эркаклар футболкаси, 4 дона эркаклар трусиги, 3 дона эркаклар майкаси ҳамда болалар учун нарсалар, жами 2 350 000 сўмлик кийим-кечаклар сотиб олиб, ўзини бўйнидаги тилла занжирини Зилолага берган ва ўзини номаълум бўлган телефон рақамини Зилолага қолдирган. Шу пайт уни кўзи стол устида турган «Samsung Galaxy» русумли телефон аппаратига тушиб, ушбу телефон аппаратини Зилолага билдирмасдан олиб, ташқарига чиққан, сўнг у йўловчи автобусига миниб, автовакзалга борган ва йўловчи машинаси орқали уйига етиб борган.

Уйга келганидан сўнг Зилоладан олиб келган нарса ва буюмларни уйига қўймасдан қариндошларига совға тариқасида берган, уяли телефонни эҳтиётсизлиги туфайли Бухородан Фарғонага боришда йўлда йўқотиб қўйган. Суд залида Ш. Нормуродова жабрланувчига етказилган зарарни тез кунда ишлаб қайтаришини, ҳозирда қилмишини тушуниб етганлиги ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалиги ҳақида кўрсатув бериб, унинг ёшлигини инобатга олиб унга нисбатан қонуний енгиллик қилишни сўради.

Суд жиноят иши бўйича етказилган зарарни ундириш ва ашёвий далилларни кейинги тақдирини муҳокама қилиб:

- судланувчи Ш. Нормуродовадан жиноят натижасида етказилган зарарнинг қопланмагани сифатида 2 850 000 сўм пул маблағини хукм қонуний кучга киргач жабрланувчи З. Тилововага ундиришни лозим топди.

Ш. Нормуродова Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга шу моддага асосан 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан