Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хорижий экспертлар президент мактабларига қабулни бошлаш учун Ўзбекистонга келди
25.05.2019 17:14,  
39

Cambridge Assessment экспертлари  Гвендид Каудвелл ва Марк Шэннон президент мактабларига қабул жараёнини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюришди, деб хабар қилди ХТВ матбуот хизмати.

Аввал хабар берилганидек, Cambridge Assessment ташкилоти Ўзбекистонда янги ташкил этилаётган президент мактабларига қабулни шаффоф ва адолатли ташкил этишга масъул ташкилот сифатида танланган.

"Cambridge Assessment ташкилотининг экспертлари икки кунлик ташрифи мобайнида президент мактабларини ташкил қилиш бўйича лойиҳа ходимлари билан ўқувчиларнинг ҳужжат топшириш тартиби, имтиҳон кунлари, намунавий тест саволлари тўпламларини тарқатишга оид масалаларни муҳокама қилдилар. Экспертлар ҳужжат қабул қилиш марказлари ва имтиҳон ўтказиладиган муассасаларга ташриф буюрди. Имтиҳонларни холисона ва одил ўтказилиши бўйича махсус иш режасини ишлаб чиқишди", - дейилади хабарда.

Президент мактабларига қабул Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон таълим муассасаларининг 4-синф битирувчилари орасида белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.

Мактабнинг йиллик қабул квотаси 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, иккита синфга бир хил – 12 нафардан ўқувчи тақсимланади. Биринчи ўқув йилида эса ҳар бир президент мактабининг 5-10-синфларига жами 144 нафар ўқувчи ўқишга қабул қилинади. 

Ўқув жараёни хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурлар бўйича инглиз тилида амалга оширилади ва "STEAM - таълим" (Science - табиий фанлар, Technology - технология, Engineering - техник ижодкорлик, Art - санъат, Mathematics - математика) дастури асосида олиб борилади.

Президент мактабининг 9-11-синфларида таълим ўқувчиларнинг қизиқишларига кўра айрим фанни танлаш ва уларни ўрганиш даражасини инобатга олган ҳолда индивидуал ўқув жараёни асосида амалга оширилади.

Президент мактаблари битирувчилари белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда, халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels)га эга бўлади. Бу эса ўз навбатида хорижий олий ўқув юртларига кириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда биринчи учта мактаб Тошкeнт, Хива ва Нукусда очилиши белгиланган эди. 2019 йилда президент мактабини Наманган шаҳрида ҳам қуриш бўйича қарор қабул қилинди. 2020-2021 йиллар давомида Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам президент мактаблари ташкил этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан