Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга ифторликка келди ва Президент Мирзиёевнинг куёвлари билан учрашди

26.05.2019 | Жаҳон | 5694

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram’даги саҳифасида маълум қилди. Нурмагомедов саҳифасига Ўзбекистон Президентининг куёвлари — Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров билан бирга тушган суратини ҳам жойлаган.

«Меҳмондўстлик учун катта раҳмат, Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров. Тошкент салқин, лекин ҳечқиси йўқ ифторда иссиққина Самарқанд палови еб исиниб оламиз», — дея изоҳ қолдирган спортчи.

Нурмагомедов 2017 йил майида ҳам Тошкентга келганди.