Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоев яна бир умрбод мақомга эга бўлди
27.05.2019 14:41,  
12

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевга умрбод Турк кенгашининг фахрий президенти мақоми берилди.

Бу ҳақда унинг Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан учрашуви давомида маълум бўлди, дея хабар қилди Оқўрда матбуот хизмати.

Назарбоевнинг 24 май куни бўлиб ўтган Чавушўғли билан учрашувида Қозоғистоннинг биринчи президенти икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни сақлаб қолиш ва яна кенгайтириш муҳимлигини қайд этди.

Суҳбат давомида томонлар халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашган.

Мавлуд Чавушўғли Нурсултон Назарбоевга турк олами давлатлари ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун “Туркий тилли давлатлар кенгашининг бир умрлик фахрий раиси” мақоми берилиши тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилди.

Туркия ТИВ вазири президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон номидан Назарбоевни яқин орада Туркияга ташриф буюришга таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон сенати қабул қилган “Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши тўғрисида”ги қонунга кўра, Нурсултон Назарбоев ўз мамлакати Хавфсизлик кенгашига умрбод раҳбарлик қилиш мақомига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан