Тошкент пропискаси қанчага тушади: пойтахтда янги қурилган ёки қурилаётган турар жойлар нархлари

27.05.2019 | Ўзбекистон | 5925

UZ24 бирламчи уй-жой бозоридаги нарх-наволар бўйича қисқача таҳлилий материал тайёрлади.

Кузатувларга кўра, пойтахтда янги қурилган ёки қурилаётган турар жой мажмуаларида бир хонали уйларнинг умумий майдони ўртача — 36 квадрат метр, энг арзон бир хонали уйнинг баҳоси — 140 миллион сўмдан, икки хонали уйларнинг умумий майдони ўртача — 52 квадрат метр, нархи — 208 миллион сўмдан, уч хонали уйлар умумий майдони ўртача — 64 квадрат метр, энг арзон нархи эса ўртача — 258 миллион сўмдан бошланади.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида уйларнинг энг арзони 1 квадрат метр учун («новостройка» қурилган ҳудуд ва хонадоннинг жойлашган қаватига қараб) 4,5 – 5,9 миллион сўмга баҳоланмоқда.

Миробод туманида уйларнинг 1 квадрат метри учун энг арзон нархлари 5,4 – 7 миллион сўм, Мирзо Улуғбек туманида 4 – 6,2 миллион сўм, Шайхонтоҳур туманида 4,7 – 6 миллион сўм, Юнусобод туманида 4,5 – 5 миллион сўм, Яккасарой туманида 4,9 – 5,2 миллион сўмга тенг.

Яшнабод туманида энг арзон таклиф 3,6 – 4 миллион сўм, Бектемир туманида энг арзон таклиф 1 квадрат метр учун 4 миллион сўм, Сергели туманида 4 – 5,2 миллион сўм, Учтепа туманида 3,9 – 6 миллион сўм, Чилонзор туманида 4 – 5,5 миллион сўмни ташкил этмоқда.