Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат корхоналарини хусусийлаштиришга тайёрлашга 33 млн долларлик кредит ажратилади
27.05.2019 19:06,  
45

Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши ўтган ҳафта охирида Ўзбекистондаги янги лойиҳани маъқуллади. Мазкур лойиҳа бозор иқтисодиётига ўтиш, кўпроқ иқтисодий имкониятлар ва сифатли иш ўринларини очишга хизмат қилади, дея хабар қилди ЖБ матбуот хизмати.

Халқаро ривожланиш ассоциацияси (Жаҳон банки Гуруҳи таркибидаги ташкилот) томонидан тақдим этилаётган 33 млн доллар миқдоридаги кредит Ўзбекистонда институционал салоҳиятни ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.

Мазкур лойиҳа давлат молиясини бошқариш соҳасида мамлакатнинг давлат бюджетини шакллантириш, инвестициялар, ғазначилик тизими фаолияти, бухгалтерлик ҳисоби услублари, ички назорат ва ички аудит тизимларини бошқариш жабҳаларидаги салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Лойиҳа давлат корхоналарини бошқариш ва назорат қилиш, давлат-хусусий шерикчилик тизимини ва ушбу соҳадаги қонунчилик базасини ривожлантириш, шунингдек давлат корхоналарини хусусийлаштиришга тайёрлаш ва ДХШ доирасида келишувлар механизмларини яратишга йўналтирилади.

Ниҳоят, лойиҳа 2019 йил январида Ўзбекистон президенти ҳузурида ҳукуматнинг иқтисодий ислоҳотларини мувофиқлаштириш учун ташкил этилган Иқтисодий кенгаш фаолиятига кўмаклашади.

Жаҳо банки Ўзбекистонда умумий қиймати 3,5 млрд доллардан ортиқ бўлган 20 та лойиҳани амалга ошириб, мамлакат ҳукуматига таҳлилий ва консультацион хизматларни тақдим этиб келмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан