Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ИИББ: Наҳотки шаҳримиз йўлларида тартиб бўлиши учун доим формалик одам бўлиши керак?
28.05.2019 11:39,  
10

Ижтимоий тармоқларда билдирилаётган норозиликлар ва тўғридан-тўғри келиб тушаётган шикоятларга асосан Тошкент шаҳар ИИББ 25 май шанба кунидан бошлаб “Тошкент ипак йўли”, “Ўрикзор”, “Фарход”, “Қўйлиқ”, “Юнусобод” – жами 14та йирик бозорлар атрофида тартиб ўрнатишга қатъиян киришди, деб хабар қилмоқда бошқарма матбуот хизмати.  

Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳайдовчиларга, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтган пиёдаларга, йўл четида ва ер-ости йўлакларда ноқонуний савдо билан шуғулланувчи шахсларга нисбатан чоралар кўрилди.

“Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари патруль олиб борадиган кунларда тартиб даражаси ошмоқда. Аммо наҳотки шаҳримиз йўлларида тартиб бўлиши, йўллар хавфсиз бўлиши учун доим формалик одам бўлиши керак?”, - деб фуқароларга мурожаат қилган ИИББ.

Ижтимоий тармоқларда хорижий шаҳарлар йўлларидаги тартиб акс этган сурат ва видеоларни тарқатишганда бирор ким ўйлаб кўрармикан: нима сабабдан уларда тартиб бор-у, бизда йўқ?

Жавоб эса равшан – уларда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш мумкин эмас. Бу эса инсон маданияти ва кўрган тарбиясини акс этади. Уларда бозор, мактаб, болалар боғчаси дарвозаси, офис эшиги яқинига автомобилни тақаб ҳайдаб келиш ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмайди. Чунки улар ўзларига қулай жойда машина қолдириш бошқалар учун ноқулайлик туғдиришини билишади. Бу ўзгаларни ҳурмат қилмасликнинг аломатидир. Шу тариқа инсон ўзини тарбиясизлигини кўрсатиб қўяди.

Биз ҳам бир-биримизни ҳурмат қилайлик. Автомобилларни махсус ажратилган жойларда қолдириб, керакли жойгача пиёда етиб борайлик. Бу соғлиқ учун ҳам фойдали бўлибгина қолмай, ўзгалар учун ибрат ҳам бўлади.

Албатта, бозор атрофларида автомобиллар турар жойи етишмовчилик муаммоси ҳам бор. Ундан ташқари пиёдалар ҳам 200-300 метр наридаги ер ости йўлагидан фойдаланишга эринади. Ушбу муаммоларни ҳам ҳал қилиш керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан