Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда урғочи анаконда эркак иштирокисиз авлод дунёга келтирди
28.05.2019 16:34,  
33

АҚШда Анна лақабли яшил анаконда эркак иштирокисиз фарзанд дунёга келтирди. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишига кўра, урғочи анаконда эркак анакондалардан алоҳида сақланган. Бироқ шунга қарамай бир неча авлодни дунёга келтиришга муваффақ бўлган.

Шундай қилиб, дунёга келган анакондачалар партеногенез натижаси бўлиши мумкин. Партеногенез – жинсий кўпайиш шаклларидан бири, тухум хужайранинг уруғланмасдан ривожланиши.

Хабарда дунёга келган анаконда болаларидан фақат иккитаси тирик қолгани қайд этилган.

Партеногенез биринчи навбатда ҳашаротларга хос. Бу анакондалар билан боғлиқ бўлган тарихдаги иккинчи ҳолат саналади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан