Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадқиқот: Энг бахтли одамлар тоифасига кимлар киради?
29.05.2019 17:27,  
10

Турмушга чиқмаган аёллар жамиятда энг бахтли одамлар экан, буни Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби профессори Пол Долан маълум қилди. "Известия" хабарига асосан.

Британиялик олим АҚШда ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига асосан ушбу хулосага келган.

Тадқиқотда маълум бўлишича, турмушга чиққан аёлларнинг кўпчилиги турмуш ўртоғи ёнида бўлган пайтда, бахтли эканини айтишади.

Агар улар ёлғиз қолиб саволларга жавоб берганда, биринчи навбатда турмуш ва ўзаро муносабатлардаги қийинчиликлардан шикоят қилишди.

Турмушга чиқмаган аёллар айнан шунга ўхшаган муаммолар бўлмаганлиги туфайли улар бахтлидир.

Бироқ оила қуриш муваффақият белгиси ҳисобланган жамият босими ёлғиз аёлларда бахтли бўлиш ҳиссини камайтиради.

Таъкидланишича, асосан оила қуришдан кўпроқ эркаклар фойда кўради, улар тўғри ҳаёт, камроқ хавф-хатарга тушиш ва кўпроқ пул топишга ҳаракат қилади.

Аёллар эрга тегишдан камроқ фойда кўради, чунки уларда турли мажбурият ва ташвишлар кўпаяди. Шу сабабли, олим ёлғиз аёллар турмушга чиққан аёлларга қараганда кўпроқ умр кўради деб ҳисоблайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан