Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ravon компанияси Россияда 36 миллион рубль жарима тўлайдиган бўлди
29.05.2019 18:21,  
12

Москвадаги Тўққизинчи арбитраж суди Ravon расмий дилери “Равон Моторс Рус” компаниясидан “Телеспорт” компанияси фойдасига 36 миллион рубл ундириб олиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“Телеспорт” компанияси даъвосига кўра, 2017 йилнинг 28 сентябрида “Равон Моторс Рус” компанияси билан Футбол бўйича Россия терма жамоасига ҳомийлий қилиш ҳақида шартнома имзоланган. Унга кўра “Телеспорт” ҳомийга “Россия футбол жамоасининг расмий дилери” номидан фойдаланиш ҳуқуқини берган ва телевизион трансляциялар давомида компания рекламасини жойлаштирган.

Шартномага кўра, Равон Телеспортга 120 миллион рубл тўлаши керак бўлган. Аслида эса 90 миллион тўлаган ва қолган маблағни, молиявий қийинчиликларни сабаб қилган ҳолда, тўламаган. Ушбу ишни кўриб чиққан суд Равондан 30 миллион рубл қолган тўловни ва яна 6 миллион жарима ундириш ҳақида қарор чиқарган.

Юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш ягона маркази маълумотига кўра "Равон Моторс Рус" МЧЖнинг ягона асосчиси - “Автосаноат Инвест” МЧЖ (Тошкент). 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан