Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Суриядаги жангарилар Ўзбекистонга 148 нафар хотин ва уларнинг болаларини топширди (фото)
30.05.2019 10:00,  
33

Давлатимиз томонидан муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, улкан аҳамиятга эга “Меҳр” инсонпарварлик операцияси амалга оширилди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди. Улар 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. 

Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилади, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилади, дейилади хабарда.

“Спутник”нинг ANHA агентлигига асосан хабар тарқатишича, Сурия курдлари ИШИД жангариларининг хотинлари ва болаларини Ўзбекистон ҳукуматига топширган. Суриянинг Камишли шаҳрида ўтказилган матбуот-анжуманида курдларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари жангарилар оилалари аъзолари Ўзбекистон ҳукуматига топширилгани ҳақида эълон қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан