Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






5 ёшли қизалоғини ўлдириб, танасини печкада ёқиб юборган ота-она қўлга олинди
30.05.2019 10:06,  
29

Украинада 5 ёшли қизалоғини ўлдириб, танасини печкада ёқиб юборган ота-она қўлга олинди.

Украинанинг Житомир вилояти миллий полицияси матбуот хизмати хабарига кўра, фуқаро ўзаро жанжал вақтида беш ёшли қизини ўлдириб қўяди.

Қотиллик изларини яшириш мақсадида рафиқаси билан биргаликда қизининг танасини печкада ёқиб юборади. Сўнгра қолдиқларини ариққа ташлаб юборишади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари текширувларида “қайғу-аламга” чўккан она уч ёшли ўғлига қизларнинг кийимини кийдириб, қизи сифатида кўрсатишга уринади. Бироқ полиция ходимлари аёлнинг ҳийла-найрангларига учмасдан ҳамма фарзандларини кўрсатишини сўрашади. Натижада боланинг на уйда на ҳовлида борлиги маълум бўлади. Ота-она тахминан 8 ой олдин содир этган даҳшатли жиноятини тан олишга мажбур бўлади.

Маълум бўлишича, бу оила ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 2009-йилдан бери яхши таниш. Аёл ичкиликка ружу қўйганлиги ва ота-оналик мажбуриятини бажармаганлиги сабабли икки ўғли ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Ушбу мудҳиш қотиллик содир этган бу шахслар ҳибсга олинган. Ҳозирда қасддан одам ўлдириш айблови билан жиноий иш қўзғатилган ва терговчилар мудҳиш қотиллик тафсилотлари ўрганиш мақсадида тергов ҳаракатларини олиб боришмоқда.

Украинанинг амалдаги қонунчилигига кўра, болани ўлдириш 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазосини билан жазоланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан