Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчиларга ЙТҲ ҳақидаги видеони йўллаш таклиф қилди

30.05.2019 | Ўзбекистон | 4903

Тошкент шаҳар ИИББ видеорегистратор қайд этган ЙТҲ ҳақидаги видеоларни ички ишлар органлари ходимларига топширишнинг қулай усулларини таклиф қилди.

“Йўл-транспорт ҳодисасининг видеога қайд этилгани терговга сезиларли ёрдам бериши мумкин, аммо видеокузатув камералардан ҳар доим ҳам фойда бўлмайди – баъзида ракурс панд берса, бошқа ҳолларда камеранинг ўзи бўлмайди”, - дея маълум қилади ИИББ.

Файлни онлайн тарзда “Терговга ёрдам” мажбурий белгиси билан йўллашнинг уч хил усули мавжуд: 

1. Facebook-саҳифасига шахсий хабар қолдириш www.facebook.com/iibb.uz/

2. Facebook-гуруҳига йўллаш www.facebook.com/groups/iibb.toshkent/

3. t.me/iibb_bot ИИББ телеграмм-ботига (20 МБ дан ортиқ вазндаги файлларни чеклови мавжуд).

Шунингдек, ЙТҲнинг санаси, вақти ва жойини кўрсатиб ўтиш сўралган.