Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЮНИСЕФ Суриядаги ўзбек болаларининг Ватанга қайтарилганини олқишлади
30.05.2019 18:09,  
20

ЮНИСЕФ Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидаги ўзбекистонлик болаларнинг Ватанга қайтарилганини олқишлади. 30 май куни президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи бўйича 159 нафар фуқаро, асосан болалар ва аёллар махсус авиарейс билан Дамашқдан Тошкентга олиб келинди.

«ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу мамлакат фуқаролари ҳисобланган ёки унинг фуқароларидан дунёга келган болалар учун жавобгарликни зиммасига олгани ва болаларнинг фуқаролиги бўлмаган шахсларга айланишига йўл қўймаслик бўйича чораларни амалга оширишдаги қатъиятини олқишлайди», — ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн сўзларидан иқтибос келтирди«Дунё» АА. — Болага таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, жумладан унинг репатриацияси ҳақидаги ҳар қандай қарор, ҳар доим бола манфаатларига оид тарифларга асосланиши лозим".

У бола ҳуқуқлари ва бахту саодатини ҳимоя қилувчи халқаро ҳуқуқий стандартлар, жумладан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция, Вояга етмаганларни суд қилиш бўйича Пекин қоидалари ва озодликдан маҳрум этилган вояга етмаганларга тааллуқли Гавана қоидаларига мувофиқ келиши лозим.

Саша Грауманн ушбу болаларнинг аксарияти тўқнашувлар ҳудудида дунёга келгани ёки у ерларга ота-оналари билан бориб қолганини таъкидлаб ўтди. Уларнинг барчаси оғир фожиали ҳолатлар ҳамда улар ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузилиши қурбонларидир. Қуролли тўқнашувлар зонасидан қайтган болалар, эҳтимол, қўрқинчли манзаралар гувоҳи бўлган ёки зўравонлик ҳаракатларини мажбуран амалга оширган бўлиши мумкин. Кўплаб болалар ихтисослашган психосоциал консултацияга мухтож.

«Ушбуларни ҳисобга олиб, ЮНИСЕФ муқаддам қуролли гуруҳлар билан алоқада бўлган ёки улар назорати остида бўлган болалар муаммоларини ҳал этишда Ўзбекистонга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги таклифни тасдиқлайди», — деди ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари.

«Биз ушбу болаларга халқаро стандартлар ва энг яхши тажрибалар асосида муносабатда бўлинишини таъминлаш учун психосоциал ёрдам ва реинтеграция бўйича хизматларни тақдим этишга тайёрмиз. Биз ЮНИСЕФ Ироқ ва Сурияда аниқлаган ҳамда дахшатли шароитларда қолаётган ўзбекистонлик болалар билан боғлиқ вазиятда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», — дея қўшимча қилди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан