Рамазон ҳайити 5 июнь куни нишонланади

31.05.2019 | Ўзбекистон | 4809

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 май куни Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь — чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2019 йил 5 июнь Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин, дейилади ҳужжатда.

Дам олиш куни 1 июнь — шанбадан 6 июнь -пайшанба кунига кўчирилди. Бу президентнинг ноябрь ойидаги расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган эди.