Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тиббиёт мўжизаси: вазни 245 грамм бўлган чақалоқ омон қолди (видео)
31.05.2019 00:05,  
692

АҚШда 23-ҳафтасида вазни атиги 245 грамм бўлиб туғилган Сайби Sharp Mary Birch госпитали шифокорлари ҳаракатлари туфайли омон қолди.

“Сайби – Аёва университетининг энг кичкина болалар расмий рўйхатига биноан дунёда энг кичкина чақалоқ ҳисобланиши мумкин”, - деб таъкидланди шифохонада.

Чақалоқнинг туғилган вақтдан то ҳозирги вақтгача суратга олинган қисқа фильм тайёрланди.

Сайби 2018 йил декабрда туғилди ва беш ой давомида шифохонада бўлди. Бола вазн тўплагандан сўнг уйга қўйиб юборилди.

“Ҳомиладорлик даврида онанинг ҳаётига таҳдид солгани учун бола муддатидан аввал туғиш амалиёти ўтказилди, бундан ташқари бола вазн йиғмаган”, - дейишди шифокорлар.

Шифокорлар бола туғилгандан сўнг дарҳол ўлишига амин бўлишган. Бироқ чақалоқ “яшовчанлик” ни кўрсатди ва шифокорлар уни даволашга киришди.

Айни пайтда бола ўзини яхши ҳис қилади ва бошқа болалардан фарқ қилмайди.

Энг “кичик” омон қолган япониялик бола ҳисобланади. Туғилганда унинг вазни 258 грамм бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан