Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ташқи ишлар вазирлиги : «Хорижда оғир вазиятга тушиб қолган ватандошларимиз — ҳимоя остида»
31.05.2019 00:13,  
15

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидаги 159 нафар фуқаро, асосан болалар ва аёлларнинг Ватанга қайтарилиши юзасидан баёнот берди.

«Ушбу гуманитар амалиёт инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги асосий халқаро ҳужжатларга тўлиқ риоя этган ҳолда, шунингдек, халқаро гуманитар ҳуқуқнинг меъёр ва тамойилларидан келиб чиқиб амалга оширилди. Хорижий жангари-террористларлар билан алоқадор ҳамда терроризм қурбонлари бўлиши мумкин бўлган аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш муҳимлиги БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2396-резолюцияси билан тасдиқланган», — дейилади баёнотда.

«Оғир ҳаётий даврни бошдан ўтказиб, Ватанга қайтган ҳамюртларимизга Ўзбекистон ҳукумати реабилитация ва жамиятга қайта мослашишлари учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатади. Уларнинг тиббий ёрдам ва психосоциал кўмакдан фойдаланишлари, таълим ва бошқа ижтимоий дастурларда иштирок этишлари таъминланади. Қутқарилган ватандошларимизнинг тинч ҳаётга қайтишлари учун, хусусан уларни тегишли бошпана ва иш ўрни билан таъминлаш борасида зарур шароитлар яратилади», — дея қайд этилди баёнотда.

Барча мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида фуқароларимизни қутқариш бўйича муваффақиятли амалга оширилган гуманитар миссия Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, махсус хизматлари ва бошқа идораларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари самарасидир. Қатор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан Халқаро Қизил хоч қўмитаси ва ЮНИСEФ томонидан муҳим кўмак кўрсатилди. Ўзбекистон томони мазкур тадбирда иштирок этган барча ҳамкорларига фуқароларимизнинг Ватанга эсон-омон қайтаришда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик изҳор этади", — дея қайд этди ТИВ.

«Турли сабабларга кўра бегона юртларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларимизга уларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясида эканликларини, давлат уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чораларни қўллашини маълум қилишни муҳим деб ҳисоблаймиз», — дейилади баёнотда.

«Ўзтекстилсаноат» уюшмаси матбуот хизмати маълум қилишича,  Суриядан қайтарилган турли оғир ҳаётий қийинчиликларни бошдан кечирган ўзбек фуқароларига республика ҳукумати ҳар томонлама ёрдам бермоқда. Жумладан, уларнинг соғлиғини қайта тиклаш ҳамда жамиятга қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ушбу соҳа корхоналари қайтганларга спорт либослари, болалар ва катталар либослари, чақалоқлар комплекти, шунингдек рўмол, ички кийим ва бошқа маҳсулотлар топширилган.

Шу билан бирга, ҳарбий модаролар зоналаридан аёллар ва болаларни қайтариш ишлари давом этади, шу муносабат билан уюшма қайтган барча фуқароларга кўмак кўрсатади.

Қайтарилган аёллар ва болалар ҳозирда соғломлаштириш муассасаларида жойлаштирилмоқда. Улар тиббий ёрдам билан таъминланади, шунингдек, уларга руҳий ва ижтимоий кўмак, таълим ва бошқа ижтимоий дастурлар бўйича ёрдам кўрсатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан