Ўзбекистон 4G интернет қамрови бўйича энг сўнгги ўринда қайд этилди

31.05.2019 | Технологиялар | 4722

Ўзбекистон тўртинчи авлод интернети 4G тармоғи ишлайдиган ҳудудлар қамрови бўйича рейтингда энг сўнгги ўринда қайд қилинди. Бу ҳақда Opensignal маълумотлари дарак беряпти.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистондаги абонентларнинг 49,9 фоиз фоизигина 4G тармоғидаги интернетдан фойдаланади.

Бу борада етакчи давлат Жанубий Корея (97,5 фоиз) бўлиб турибди, 4G қамрови энг кенг иккинчи давлат эса Япония (96,3 фоиз). Кучли учликка Норвегия (95,5 фоиз) киритилган.

Ўзбекистон 4G ишлайдиган ҳудудлари қамрови 50%дан кам бўлган ягона давлат бўлиб турибди. Бу борада кўрсаткичлар Алжир, Эквадор, Непал ва Ироқ каби мамлакатлардан ҳам пастроқда қайд қилинган.