Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инсон умрини қисқартирувчи маҳсулотлар маълум қилинди
1.06.2019 00:31,  
161

Бир гуруҳ америкалик испаниялик ва бразилиялик олимлар юрак-қон томир тизими касалликларини ривожланишига ёрдам берадиган маҳсулотлар рўйхатини туздилар. Бу ҳақда MedicalXpress портали хабар қилди.

105 минг нафар кўнгилли иштирок этган узоқ муддатли тадқиқотлар шуни кўрсатдики, юқори даражада қайта ишланган энг зарарли озиқ-овқат саналади.

Нон маҳсулотлари, ярим тайёр маҳсулотлар, газли ичимликлар, маккажўхори ёрмаси, қайта тикланган гўшт ва балиқ маҳсулотлари юқорида даражада ишланган маҳсулотлар ҳисобланади. Улар таркибида шакар, ёғ, туз, сунъий ранг ва таъм кўп миқдорда мавжуд. Бунинг эвазига ушбу маҳсулотлар таркибида витамин ва тўқималар жуда кам бўлади.

Маълум бўлишича, юқори даражада қайта ишланган озиқ-овқатни истеъмол қилиш 11-13 фоизга турли юрак ва қон томирлари касалликлари хавфини оширади.

Тадқиқот натижаларига кўра, кунига тўрт порциядан зиёд қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш 62 фоизга ўлим хавфини оширади. Бундай маҳсулотларнинг ҳар бир қўшимча қисми ушбу хавфни 18 фоизга оширади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан