Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Меҳнат вазирлиги пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш тақиқлангани ҳақида эслатди
27.09.2016 17:57,  
19

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги навбатдаги бор расмий баёнот тарқатиб, пахта теримида  мажбурий меҳнатдан фойдаланиш мамлакат қонунларига ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенциясига зид келишидан огоҳлантирди.

"Ўзбекистон Республикаси Халқаро Меҳнат Ташкилотининг "Мажбурий ёки бажарилиши шарт бўлган меҳнат тўғрисида" (№29) ва "Мажбурий меҳнатга барҳам бериш тўғрисида" (№105), "Ишга қабул қилишнинг минимал ёши тўғрисида" (№138) ва "Болалар меҳнатининг энг мудҳиш кўринишларига барҳам бериш ва тақиқлаш тўғрисида" (№182)ги конвенцияларда белгиланган меъёрларга асосан миллий қонунчиликда 18 ёшга етмаганларни мажбурий меҳнатга ҳамда соғлиққа зарар етказувчи ишларга жалб қилиш тақиқланади", — дейилади баёнотда.

Шунингдек, Меҳнат вазирлиги расмий сайтида жойлаштирилган плакатда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари акс эттирилган. Плакатда ҳар бир шахс "Ҳар бир шахснинг меҳнат эркинлиги кафолатланади. Ҳуқуларинггиз бузилган тақдирда 1092 ёки 0 (371) 200-06-01 ишонч телефонларига мурожаат қилинг", дея таъкидланади вазирлик хабарида.
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан