Лондонда масжиддаги инсонларга болға билан ҳужум қилмоқчи бўлган киши қўлга олинди

03.06.2019 | Жаҳон | 4613

Британия полицияси Лондонда жойлашган масжидлардан бирида болға билан қуролланган кишини қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Полиция душанда куни соат 4-33 да масжидга, Саутхолледа боғла билан қуролланган шахс борлиги ҳақида хабар билан чақиртирилди...”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, 38 ёшли эркак кишиларга ҳужум қилмоқчи бўлган. Полиция етиб келгунига қадар у масжиддаги кишилар томонидан қўлга олинди.  

“Кишиларга оғир жароҳат етказишга ҳаракат қилишда гумонланган киши қўлга олинди ва Лондон ғарбий қисмида жойлашган полиция участкасига олиб келинди”, - дейилган полиция хабарида.

Полиция бу ҳодисани терроризмга боғлашмаяпти. Ҳуқуқ тартибот орган ходимлари сўзларига кўра, бир кун аввал эркак ва масжидга келган кишилар ўртасида келишмовчилик бўлган.