Наманганда ЗИЛ ҳайдовчиси ўсмир болани уриб юборди ва ўлимига сабабчи бўлди

03.06.2019 | Ўзбекистон | 4782

Наманганда ўлим билан якун топган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар бермоқда.

Ҳодиса Тўрақўрғон туманининг Кумидон ва Шоҳидон қишлоқлари ўртасида юз бергани билдирилмоқда.

15 яшар ўсмир йўлни кесиб ўтаётиб, ЗИЛ юк машинасига тўқнаш келади. Ҳайдовчи авариядан қочишга уриниб, рулни чапга буради, бироқ унинг ортидан келаётган Spark бу бурилишга улгурмай, юк машинасига келиб урилди.

 

Манёвр қилганига қарамай, ЗИЛ ҳайдовчиси ўсмирнинг ўлимига сабаб бўлди.

Шунингдек, ЙТҲ туфайли юк машинаси ва Spark ҳайдовчилари ҳамда 3 нафар йўловчи жароҳат олди.