Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Кoмилов Венесуэла элчисини қабул қилди
4.06.2019 12:49,  
7

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кoмилов Венесуэла Боливар Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) Карлос Алкала Кордонесни қабул қилди.

ТИВ хабарига кўра, ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан вазир элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаган ва унга самарали фаолият тилаган.

“Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Венесуэла муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштириш, авваламбор, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда муносабатларни ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан