Наманганда 24 ёшли фуқаро амакиваччасини пичоқлаб қўйди

04.06.2019 | Жамият | 4608

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Наманган шаҳрида яшовчи 24 ёшли фуқаро уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшовчи амакиваччаси 29 ёшли фуқаронинг қорин қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган.

Натижада эса жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

Хабарда қайд этилишича, жиноятчи қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.