Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рамазон ҳайити куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
4.06.2019 13:32,  
9

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 5 июнь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17 даража илиқ, кундузи 30-32 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан