Туркияда Ўзбекистон маданияти, маънавияти ва билим дунёсини ёритувчи китоб чоп этилди (фото)

04.06.2019 | Ўзбекистон | 4502

Туркия Радио ва Телевидение Олий Кенгаши (RTUK) томонидан Ўзбекистон тарихида яшаб ўтган алломалар, миллий қадриятлари, меъморлиги, санъати ва бошқа мавзуларни ёритувчи мақолалар, фото ва график материаллар жой олган китоб, журнал ва газета чоп этилиб, Туркияда олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларга тарқатилмоқда, деб ёзaди Ўзбектуризм.

«Маданий қадриятларни танитишда оммавий ахборот воситаларининг роли: Ўзбекистон мисолида» номли китоб 2018 йил май ойида Туркия радио ва телевидение олий кенгаши (RTUK) томонидан Ўзбекистонда ўтказилган айни мавзудаги 10-Келажак ила ришта амалий машғулотига (workshop) бағишланган. Амалий машғулот доирасида Бухоро, Самарқанд, Тошкент шаҳарларига саёҳат уюштирилди ва Тошкент шаҳрида анжуман ҳамда кўргазма ташкил этилди.

«Турк дунёси ёшлари томонидан тайёрланган бу мақолалар тўплами Мустақиллигининг 28 йилини қарши олаётган кўзимиз нури, ота Ватанимиз Ўзбекистонга бутун Турк дунёсидан армуғондир»

Ориф Фиртина ТРТОК (RTUKаъзоси