Ижтимоий тармоқларда Мирзиёев кийиб суратга тушган кроссовкаларни сотиш бошланди

05.06.2019 | Жамият | 8593

Саида Мирзиёева Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг уй муҳитида ош пишираётган суратини ижтимоий тармоқда жойлаштирди. Суратда президент уй кийими ва кроссовкада акс этган.

Эндиликда президент кийган кроссовка мамлакатдаги энг орзу қилинган пойабзалга айланди. Қолаверса, Facebook᾽да худди шунақа пойабзал қаерда сотилиши ҳақида эълонларни бериш бошланди.

Ушбу моделни харид қилиш учун 550 доллар сарфлашга тўғри келади.

В Сети начали продавать кроссовки, в которых Мирзиёев готовил плов

Онлайн сотувчилардан бири фақат буюртма асосида сотишини ва бу юз фоиз асл нусхаси эканини ёзган.

Айтганча, суратда Шавкат Мирзиёев Италиянинг Z Zegna бренди кроссовкасини кийиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг ош пишираётган сурати бир зумда ўзбек ижтиоий тармоқларидаги барча рекордларни янгилаб, бир зумда ўн минглаб лайк тўплашга улгурди.