Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зеленский: Украина НАТОга аъзо бўлади, фақат референдумдан сўнг
5.06.2019 20:05,  
6

Украина албатта НАТОга киради, фақат бу масала референдумда кўриб чиқилади. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилди.

“НАТО томон курс – бу биринчи навбатда мамлакат хавфсизлиги ва армиямиз даражаси. Биз украиналикларга НАТО нималиги ва бу қўрқинчли эмаслигини тушунтиришимиз керак”, - деди Украина президенти.

Зеленский Украинани альянсга кириш масаласи ҳақида умумхалқ референдум ўтказилиши ҳақида бир неча марта айтганди.

Бундан ташқари, президент томонидан тақдим этилган ҳарбий доктринада армияни НАТО тамойил ва стандартларига асосан бошқариш назарда тутилган.

Куни кеча НАТО раҳбари Йенс Столтенберг Киевни бир қатор ислоҳотларни амалга оширишга эътибор қаратишга чақирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан