Қашқадарёда 10 кунлик чақалоғини сотаётган аёл қўлга олинди

05.06.2019 | Жамият | 4618

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида шу йил 24 май куни Муборак туманида яшовчи 23 ёшли М.З. исмли аёл 13 май куни дунёга келтирган ўғил фарзандини Қарши туманида яшовчи 33 ёшли И.О.га 5 миллион сўм пул эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар қилади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.