Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британиялик архитекторлар «янги Тошкент» бош режасини таклиф этди (видео)
6.06.2019 11:48,  
337

Британиялик архитекторлар Тошкент шаҳри ёнида «янги Тошкент» бош режасини таклиф қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Унга кўра ҳозирги Тошкент шаҳрининг жануби-шарқий томонида умумий майдони 20 000 гектар бўлган янги шаҳар барпо этилади. У ерда турар жойлар, маъмурий бинолар, бизнес сити ва бошқа бинолар пайдо бўлади. Шунингдек, архитекторлар Чирчиқ дарёси ўртасида улкан орол қуришни таклиф этди.

Янги шаҳар концепциясида дам олиш ҳудудлари ва яшил боғ зоналар, дарё ва каналлар бўйида пиёда сайр қилиш ҳудудлари улуши кенгайтирилиши ҳам айтиб ўтилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент янги бош режасини 2019 йилнинг апрель ойига қадар яратиш эълон қилинган эди. Айни дамда Хитой, Туркия ва Буюк Британиялик архитекторлар ўз режаларини таклиф қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан