Фуқарога мурожаат этган ИИБ ходимининг мажбурияти нимадан иборат?

06.06.2019 | Ўзбекистон | 4795

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида нималарга риоя қилиши кераклигини эслатиб ўтди.

Қайд этилишича, фуқарога мурожаат этган ИИБ ходими қуйидагиларга мажбур:

- ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;

- фуқарога нисбатан унинг ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чоралар қўлланилган тақдирда, бундай чоралар қўлланилишининг сабабини ҳамда асосларини, шунингдек, фуқаронинг шу муносабат билан юзага келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга тушунтириши шарт.