Тошкентда Амир Темур шоҳкўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Тошкент шаҳрида кузатиладиган ёғингарчилик оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.
6 июнь куни Амир Темур шоҳ кўчасининг «Toshkentland» боғидан Radisson меҳмонхонасигача бўлган қисмидаги дренаж қувурлари янгиланиши режалаштирилган.