Ўзбекистонда тез кунларда ўзини-ўзи банд қилганлик гувоҳномалари жорий этилади

06.06.2019 | Ўзбекистон | 4812

Ўзбекистонда ўзини-ўзи банд қилганлик гувоҳномаси жорий этилади, шу кунларда янги тизимга доир ҳужжат чиқиши кутилмоқда, деб хабар қилди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев.

"Бир-икки кунда бу ҳужжат чиқиб қолади. Фуқароларимизнинг аксарияти норасмий меҳнат тури билан банд - дейлик уйида репетиторлик ёки фрилансерлик қилишади, қурилиш ишларида, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилишади ва бир марталик иш турлари билан бандлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Албатта, бу фуқароларимизга, улар расмий секторга ўтишларига имконият беришимиз. Янги тизим норасмий секторда ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга стажни расмий сотиб олиш имконини тақдим этади", - деди Кудбиев.

Вазир ушбу янги тизим меҳнат муносабатлари соҳасида ҳақиқий катта силжиш бўлишига ишонч билдирди.