Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоев сенат мажлисида нима сабабдан истеъфога чиққанини маълум қилди
6.06.2019 18:19,  
13

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат сенатининг ялпи мажлисида нима сабабдан истеъфога чиққанини маълум қилди

“Бу йил қабул қилган қарорим, -  давлат барқарорлиги учун, келажак учун, сўнгги 30 йил давомида амалга оширган сиёсатим изчиллиги йўлида обдон ўйлаб қилинган қарор”, - деди Назарбоев.

Собиқ президент бошқа давлат раҳбарларидан кўплаб мактуб ва қўнғироқлар қабул қилганида ҳайрон бўлганини таъкидлаган, зеро бундай реакцияни кутмаган, дея ёзади РИА Новости.

Шу билан бирга, Назарбоев унинг бу одими “ҳукуматни бошқага топшириш масаласини қандай ҳал қилиш лозимлиги” учун намуна бўлгани қайд этган.

Нурсултон Назарбоев 19 март куни  миллатга мурожаат қилиб, истеъфога чиқишини маълум қилди. Сайловгача Қозоғистон президенти вазифасини Парламент Сенати спикери Касим-Жомарт Токаев бажариб туради.

Қозоғистоннинг амалдаги президенти Касим-Жомарт Токаев шу йилнинг 9 июнь куни навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтиши тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди.

Давлат раҳбари лавозимига 7 киши даъвогарлик қилмоқда: “Нур Отан” партиясидан Касим-Жомарт Токаев, “Ақ жол” партиясидан Дания Еспаева;  “Қозоғистон Коммунистик халқ партияси”дан Жамбил Ахметбеков, “Ауил” партиясидан Толеутай Раҳимбеков, “Йил тағдири” миллий-ватанпарвар ҳаракатидан Амиржон Косанов; ёзувчи ва жамоат арбоби Садибек Тугел; Ғарбий Қозоғистон вилояти касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмаси раиси Амангелди Таспиховлар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан