Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркия элчисига норозилик нотаси топширди
6.06.2019 22:33,  
17

Қирғизистон респбуликаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатдаги Туркия элчиси Женгиз Камил Фиратга норозилик нотаси топширди.

“Вазирлик Туркия элчисини Қирғизистон ички ишларига аралашмасликка, ўзини тийиш ва миллий қонунчиликни ҳурмат қилишга чақирди”, - дейилган расмий хабарда.

Маълум бўлишича, Ороқ қишлоғида аҳоли гуруҳлари орасида катта жанжал содир бўлган вақтда Туркия элчиси ўша ерда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 5 июн куни эрталаб соат 08:30 Ҳайит намозидан кейин Қирғизистоннинг Чуй вилояти Орок қишлоғида яшовчи турк ва қирғиз миллатига мансуб ўсмирлар орасида жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг аҳоли қишлоқдаги бир неча уйларнинг дерезасини синдириб, сомонхоналарга ўт қўйган. Жанжал оқибатида икки ўсмир жонлантириш бўлимига тушган.

Қирғизистон милицияси ушбу жанжан юзасидан 32 кишини сўроқ қилиб, можарода иштирок этган бишкеклик депутат Кылыч Боркоевни ҳибсга олган. 

Энг сўнгги хабарларга кўра, айни дамда иккала томон ҳам ўзаро келишиб олишган ва бир-бирларига даъволари йўқлигини хабар қилишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан