Яна бир бор Ўзбекистон ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

07.06.2019 | Ўзбекистон | 5392

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш билан чиқди.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг 8-10 июнь кунлари Тошкент, Жиззах, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

“Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни, ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг 10-50 рақам”ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз”, - дейилади хабарда.